Қашқадарёга оид
Қарши дарвозаси ёки Қавола XVI асрда шайбонийлар ҳумкронлиги даврида Бухоро шаҳрида қурилган, ҳозирги вақтда сақланиб қолмаган мудофаа дарвозаси саналади. Дарвоза Бухоро қалъасининг шарқий мудофаа деворларига ўрнатилган бўлиб, шаҳарнинг қадимдан мавжуд 11 дарвозасидан бири бўлган.
Унинг яқин ҳудудига ХIХ аср охирида Бухоро амири маблағи ҳисобидан Когон-Бухоро темир йўлининг тор йўналиши қурилганидан сўнг дарвоза алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Бу дарвоза «Бухоро операцияси» учун Михаил Фрунзе томонидан қизил армиянинг асосий кучлари жўнатилган икки дарвозадан бири бўлган. 1939 йил 17 майда совет ҳукумати томонидан шаҳардаги тирбандликни йўқотиш важи билан дарвоза бузиб ташланади. Ҳозирги кунда унинг ўрнига рамзий дарвоза қўйилган.
Дарвозанинг номи Қарши шаҳри номига қўйилган, чунки шаҳар Бухоро билан доимий ва кўп асрлик мустаҳкам алоқаларни ўрнатган. Шунингдек, дарвоза орқали ўтадиган катта йўл Бухоро амирининг ёзги қароргоҳи Ширбудунга олиб борган. Амир Музаффар ҳукмронлиги даврида сарой амалдорларининг катта отряди Қавола дарвозаси бўйлаб жойлашган эди. Амир Абдулаҳадхон даврида (1885-1910) дарвоза орқали Янги Бухородан пойтахт почтасигача тош йўл ётқизилган. Кейинроқ Бухорога темир йўл келиши билан товарларнинг асосий қисми – пахта, қоракўл мўйнаси, газлама ва бошқа товарлар шаҳарнинг бу дарвозасидан олиб чиқилиб, Бухоро чегарасига жўнатилган.
1920 йил 29 август-2 сентябрда Михаил Фрунзе қўмондонлиги остидаги Қизил армиянинг Бухорога ҳужуми чоғида ҳужумчиларнинг асосий зарбаси айнан Қавола дарвозасига йўлланган. Ушбу ҳарбий операцияни амалга ошириш учун Қизил Армия Туркистон фронти қўмондонлиги томонидан 6-7 минг найза, 3 мингга яқин қилич, 35 та енгил ва 5 та оғир қурол, 8 та зирҳли техника, 5 та зирҳли поезд ва 11 та самолёт ажратилган.
Бу пайтда амирлик қуролли кучлари мунтазам армия ва тартибсиз милиция қисмларидан иборат бўлган. Мунтазам армия кучлари 8725 найза ва 7580 қилич, 23 та енгил қурол ва 12 та пулемётдан иборат эди. Вилоят ҳукмдорлари (беклар) томонидан жойлаштирилган тартибсиз қўшинлар қўлида тахминий ҳисоб-китобларга кўра, 2 пулемёт ва 32 қурол билан 27 минг найза ва қилич бўлган. Артиллериянинг аксарият қисми эскирган моделлардан иборат эди (масалан, чўян ёки тош ўқларни отувчи силлиқ тешикли тўплар).
Ҳужумнинг биринчи куни бир вақтнинг ўзида иккита қарама-қарши нуқтада: шарқий Қарши ва жануби-ғарбий Қоракўл шаҳар дарвозаларида бошланади. 1 сентябрь куни Қарши дарвозасига бостириб кириш учун ҳаракат бошланди. Қарши ва Самарқанд дарвозалари тагига 800 килограммдан ортиқ порох кўмиб портлатилади. Ўша куни соат 17 ларда Кўҳна Бухоро бутунлай совет қўшинлари қўлига ўтади.