Қашқадарё газетаси Олам Бюрократиянинг иқтисодиётга зарбаси
Олам

Бюрократиянинг иқтисодиётга зарбаси

Ўтган йили Германия иқтисодиёти керагидан ортиқ бюрократик босим туфайли 63 миллиард евро йўқотди. Бу ҳақда DPA агентлиги федерал статистика идораси ҳисоботига асосланиб хабар берган. 

Айтилишича, бюрократик жараёнлар билан боғлиқ бизнес йўқотишлари 2024 йилдаги (66,6 миллиард евро)га нисбатан камайганига қарамай, мамлакатда олдингидай корхона ва жисмоний шахсларга давлат идораларига маълумотлар тақдим этиш мажбуриятини юклайдиган 12 минг 390 та меъёрий ҳужжат амал қилмоқда. Уларнинг сони 2025 йилда ундан аввалги йилдагига нисбатан атиги 26 фоизга камайган. 

Маълумотлар «Сара Вагенкнехт  иттифоқи – ақл ва адолат учун» партияси сўровига жавобан тақдим этилган. Унинг лидери Сара Вагенкнехт ҳаддан ортиқ бюрократияни «иқтисодий тараққиётга тўсиқ» деб атаган.

«Ҳукумат бюрократия ўрмонини сийраклашга ваъда берди. Шунга қарамай, тақдим этиш талаб қилинадиган маълумотномалар сони рекорд даражада қолмоқда. Бизга бюрократияга қарши ҳақиқий майдалагич керак», деган сиёсатчи.

Exit mobile version