Toyota корпорацияси дунё бўйлаб фаолият кўрсатаётган заводларида бренднинг ўзи томонидан ишлаб чиқарилган 400 мингта, жумладан, инсонлар билан ёнма–ён вазифа бажарадиган гуманоид роботларни жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Nikkei манбаси хабар берган.
Улар орасида ELEY деб номланган икки бармоқли қўллари мавжуд, оғирлиги 50 килограммни ташкил этадиган одамсимон роботлар ҳам бор. Қурилмалар батарея ёки электр тармоғи орқали қувватланади ва оёқда эмас, ғилдираклар ёрдамида ҳаракатланади.
Ушбу антропоморф роботлари номи Embodied Learning robot for Enhanced Yield иборасининг қисқартмаси бўлиб, уни «самарадорликни ошириш учун мужассамлашган ўрганиш роботи» деб таржима қилиш мумкин.
ELEY роботлари мустақил равишда ўрганади ва турли вазифаларни бажаришнинг энг мақбул усулини ўзлаштиради. Шу жараёнда улар майда моторикага оид ҳаракатларини ҳам такомиллаштиради.
Ҳозирда роботлар айрим ишлаб чиқариш линияларида ишчиларнинг ўз вазифаларини қандай бажараётганини кузатиб, улардан ўрганмоқда.