Британиялик аёл дорихонадан сотиб олинган оздириш учун воситани қўллаши ортидан сочсиз қолди ва жигаридан айрилиши ҳам мумкин эди, дея хабар қилади LADBible манбаси.
34 ёшли Эми Чепмен вазн йўқотиш учун машҳур уколдан фойдаланишни бошлаб, кейин соғлиғида муаммоларга дуч келган. Аёл тўрт ойда 25 килограмм озишга муваффақ бўлган, бироқ тез орада оғир асоратларга йўлиққан.
Унинг сўзларига кўра, кучли ҳолсизликни ҳис қила бошлаган ва доимий кўнгил айнишидан азият чеккан. Бир неча бор ҳушидан кетгач, шифохона жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Шифокорларнинг аниқлашича, Эми Чепменда тез-тез қайд қилиши оқибатида қизилўнгач тешилиши юз берган. Шунингдек, жигар етишмовчилиги бошланган. Бундан ташқари, витамин B12 тақчиллиги туфайли аёлда соч тўкилиши кузатилган.
Беморнинг таъкидлашича, врачлар ҳолат оғирлигидан ҳайратда эди ва уларда бундай дори воситалари келтириб чиқарадиган оқибатларни даволаш бўйича тайёр протокол бўлмаган.
«Мен ҳеч кимга қўллаш мумкин ёки йўқ, демайман. Бироқ, ишончим комилки, бу дори воситалари устидаги тадқиқотлар чуқурроқ ўтказилиши керак», деган у.
