Қашқадарё газетаси Олам Диктаторнинг ҳокимиятдаги сўнгги кунлари
Олам

Диктаторнинг ҳокимиятдаги сўнгги кунлари

Суриянинг собиқ президенти Башар Асад мамлакатда ўзи ўрнатган режим қулашидан олдинги сўнгги кунларда иттифоқчи давлатларнинг ёрдам ҳақидаги таклифларини эътиборсиз қолдирган ва телефонида ўйин ўйнаш билан банд бўлган. Бу ҳақда The Atlantic журнали ёзди.

Нашр эълон қилган мақола муаллифи, Дамашқдаги президент саройи зобитлари ва доимий меҳмонлари билан суҳбатлашиб, Башар Асаднинг давлат раҳбари сифатидаги сўнгги ҳафталари тасвирини яратган Роберт Уорт маълумотларига кўра, сиёсатчи унга Россия, Туркия ва Эрондан ёрдам таклиф этилганига қарамай, мамлакатдаги вазиятни яхшилаш ва ҳокимиятни сақлаб қолишга ҳаракат қилмаган. У ҳатто қўнғироқларни ҳам жавобсиз қолдириб,  телефонида ўйин ўйнашни авзал кўрган. 

Эслатиб ўтиш жоиз, 2024 йил декабрда Башар Асад режими қулаб, у оиласи билан Москвадан паноҳ топганди.

Exit mobile version