Америка Қўшма Штатлари бошлаган савдо уруши ва мураккаб геосиёсий вазият узоқ вақт давомида шаклланган иқтисодий тартибга зарба бериб, дунё молия тизими учун хавф туғдираяпти. Бу ҳақда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (BIS) ҳисоботида айтилган.
BIS раҳбари Агустин Карстенснинг сўзларига кўра, дунё иқтисодиёти «синиш палласи»га етиб, «юқори ноаниқлик ва олдиндан айтиб бўлмасликнинг янги даври» кирди. Протекционизм ва савдолар парчаланишининг кучайиши алоҳида ташвиш уйғотиб, шундоқ ҳам бир неча ўн йиллардан буён давом этаётган иқтисодий инқирозни чуқурлаштирмоқда.
Аҳолининг қариши, иқлим ўзгариши, геосиёсат ва таъминот занжиридаги муаммолар ҳам дунё иқтисодиётининг зарбаларга чидамлилигини сусайтиради. Оширилган фоиз ставкаларига алоқадор давлат қарзининг юқори даражаси ва ҳукуматларнинг инқирозлардан чиқиш учун маблағ сарфлаш қобилияти пасайгани молия тизимида айниқса салбий роль ўйнайди.