Қашқадарё газетаси Олам Ер юзидаги энг бой шаҳар номи маълум бўлди
Олам

Ер юзидаги энг бой шаҳар номи маълум бўлди

Япония пойтахти Токио CEOWORLD Magazine журнали томонидан тузиб чиқилган дунёнинг энг бой 300 шаҳри рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

 «Токио навбатдаги марта 2025 йилда Ер юзидаги энг бой шаҳар сифатида тан олинди», дейилади материалда.

Нашр маълумотларига кўра, Япония пойтахтининг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) ҳажми 2,55 триллион долларга етган. Нью-Йорк 2,49 триллион долларлик ЯҲМ билан рейтингда иккинчи ўринда қайд этилган. Яна бир Америка шаҳри Лос-Анжелес етакчилар учлигини якунлаб берган: 1,62 триллион доллар.

Ундан кейинги ўринлардан Лондон ($1,47 триллион доллар), Сеул ($1,42 триллион доллар) ва Париж ($1,39 триллион доллар) жой олган.

Ўрганишлар натижаларига асосланиб таъкидланишича, рейтингда дастлабки ўнта ўринни банд этган шаҳарларнинг умумий ЯҲМ ҳажми бутун дунё ялпи ички маҳсулотининг тахминан учдан бир қисмини ташкил этади.

Exit mobile version