Қашқадарё газетаси Олам Етти соатлик иш куни жорий этилиши мумкин
Олам

Етти соатлик иш куни жорий этилиши мумкин

Яқин орада Черногорияда касаба уюшмалари вакиллари ва иш берувчилар билан етти соатлик иш кунини жорий этиш тўғрисида музокаралар бошланади. Бу ҳақда мамлакат вазирлар маҳкамаси раиси Милойко Спайич маълум қилди, дея хабар берган RTCG манбаси.

«Касаба уюшмалари ва иш берувчиларни қониқтирадиган моделни ҳар томонлама кўриб чиққач, кейин биз етти соатлик иш кунини жорий этишга яқин эканимизни тасдиқлашим мумкин», деган у.

Бош вазирнинг қайд этишича, иш куни давомийлигини қисқартиришдан мақсад фуқаролар учун ўз оиласи билан кўпроқ вақт ўтказиш имкониятини яратиб, улар ҳаёти сифатини оширишдан иборат.

Exit mobile version