Қашқадарё газетаси Маданият “Занжир” сериали сценарийсини қашқадарёлик ёзувчи ёзган(ми?)
Маданият

“Занжир” сериали сценарийсини қашқадарёлик ёзувчи ёзган(ми?)

2000-йиллар бошида машҳур бўлган, жиноятчилик ва унга қарши кураш акс этган «Занжир» сериали сценарийси адиб Мирзапўлат Тошпўлатов қаламига мансуб.

Ёзувчи 1950 йилда Қарши туманидаги Дашт Файзобод қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университетининг журналистика факультетида ўқиган. «Ўзбектелефильм» студиясида, «Ғафур Ғулом» нашриётида, 1997 йилдан 2000 йилгача эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг тарғибот маркази директори ўринбосари ва директори вазифасида, «Ёзувчи» газетаси бош муҳаррири ва бошқа кўп ташкилотларда меҳнат қилган.

Мирзапўлат Тошпўлатовнинг «Юракдаги сир» номли биринчи ҳикоялар тўплами 1977 йилда чоп этилган, ундан кейин «Беором тўлқинлар» (1981), «Бахт юлдузи» (1985), «Ойни ахтараётган бола» асарлари асосида фильм суратга олинади. 2005 йилда «Санам тоғидаги гулхан» асари нашр этилди. 1989 йилда «Гуноҳ», «Тавба» фильмлари, 1990 йилда «Занжир» телесериали томошабинлар олқишига сазовор бўлди. «Муаллим» (2003), «Музаффар» (2000), «Бахт ови» (2014), «Сароб» (2015), «Садоқат» фильмлари (2016), шунингдек, «Санам тоғидаги гулхан», «Тандир» (2016) тарихий қиссаси Мирзапўлат Тошпўлатов ижодида салмоқли ўрин тутади.

Б.САЙФИЕВ тайёрлади.

Exit mobile version