Қашқадарё газетаси Олам Икки мамлакат орасидаги тинчлик – миллий хавфсизликни мустаҳкамлашнинг энг реал йўли
Олам

Икки мамлакат орасидаги тинчлик – миллий хавфсизликни мустаҳкамлашнинг энг реал йўли

Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён масъулларни шимолликлар билан фаол алоқалар тикланишини тезлаштиришга чақирди.  Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги маълум қилган.

«Биз Жануб ва Шимол ўртасидаги ёмонлашган ўзаро муносабатларни тиклаш учун ҳаракат қилишимиз керак», деган у президент лавозимига киришганидан кейинги илк миллий хавфсизлик кенгаши мажлисида.

Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат орасидаги тинчлик – миллий хавфсизликни мустаҳкамлашнинг энг реал йўли ҳисобланади.

Аввалроқ Ли Чжэ Мён Корея Республикаси Корея Халқ Демократик Республикаси билан тинч бирлашувга интилиши кераклигини айтганди. У конституцияда ютиб юбориш эмас, тинч бирлашувга интилиш ҳақида ёзилганини эслатган ва бошқа вариант катта йўқотишларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган.

Exit mobile version