Қашқадарё газетаси Олам Илк учувчи юк машиналари синовга ҳозирланмоқда
Олам

Илк учувчи юк машиналари синовга ҳозирланмоқда

Гонконгда яқин ярим йил ичида юк ташиш учун мўлжалланган илк учувчи автомобиллар синовдан ўтказилади. Бу ҳақда South China Morning Post нашрига инфратузилма соҳасидаги AECOM консалтинг компаниясининг техник директори Люй Имин маълум қилган.

Қайд этилишича, қурилма тўлиқ электр қувватида ишлайди ва вертолёт сингари ҳавода муаллақ тура олади, сўнг эса самолёт каби самарали парвоз режимига ўтади.

 «Икки тонна юк кўтара оладиган вертикал учиш ва қўниш аппаратининг (eVTOL)  дастлабки синов парвозлари келаси олти ой ичида ўтказилиши мумкин», дейилади хабарда.

Люй Иминнинг сўзларига кўра, бундай юк машиналарининг хавфсиз эканлиги тасдиқлангач, кейинги босқич сифатида улардан йўловчи ташиш мақсадида фуқаролик авиациясида фойдаланиш учун рухсат олиниши мумкин. Ҳозир компания бу масала юзасидан Гонконг махсус маъмурий ҳудуди ҳокимияти, жумладан, фуқаролик авиацияси департаменти билан музокаралар олиб бормоқда.

Exit mobile version