АҚШ ҳукумати ҳисоботида илк бор Ғазо минтақасида Исроил ҳарбийлари томонидан инсон ҳуқуқлари бузилиши эҳтимоли тан олинди. Бу ҳақда The Washington Post нашри ёзган.
Манбанинг қайд этишича, АҚШ давлат департаментининг бош инспекторлар бошқармаси шундай хулосага келган. Ҳужжатда Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари Лихи қонуни таъсирига тушиши тан олинган. Қонун инсон ҳуқуқларини қўпол тарзда бузишда асосли айбланган хорижий ҳарбийларга ҳарбий ёки молиявий ёрдам кўрсатишни тақиқлайди.
Махфий ҳисоботларда Исроил армияси Америка қонунчилиги таъсирига тушувчи юзлаб қоидабузарликларни амалга оширгани юзага чиққан. Уларни ўрганиш учун давлат департаментига бир неча йил керак бўлиши айтилади.
Аввалроқ БМТнинг мустақил халқаро комиссияси Исроилнинг Ғазо минтақасидаги ҳаракатларини геноцид деб тан олгани маълум бўлганди.