Қашқадарё газетаси Саломатлик Инфарктдан олдинги тўртта классик хавф
Саломатлик

Инфарктдан олдинги тўртта классик хавф

АҚШ ва Жанубий Кореядан 9 миллиондан ортиқ катта ёшли инсон иштирок этган кенг кўламли тадқиқот юрак хуружи, инсульт ва юрак етишмовчилиги ҳолатларининг 99 фоизидан олдин тўртта классик хавф омилларидан камида биттаси юзага келишини тасдиқлади. Илмий иш хулосалари Journal of the American College of Cardiology журналида чоп этилган.

Ушбу тўрт омил – юқори қон босими (гипертония), қонда холестерин, қанд миқдорининг юқорилиги ва чекиш асоратларидир. Улар барча юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ оғир ҳолатларнинг 99 фоизидан олдин кузатилган. Ҳатто хавф энг паст гуруҳ – 60 ёшгача бўлган аёллар орасида ҳам бу кўрсаткич 95 фоиздан ошган.

Энг кенг тарқалган омил – гипертония. АҚШда ҳам, Жанубий Кореяда ҳам юрак-қон томир тизимида оғир ҳолатни бошдан кечирган беморларнинг 93 фоизидан кўпроғи аввал юқори қон босимидан азият чеккан.

Тадқиқот муаллифлари ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ юз берувчи «тушунтириб бўлмайдиган» инфарктлар тобора кўпаяётгани ҳақидаги кенг тарқалган гапларни рад этади. Улар фикрича, ишнинг асосий хулосаси шуки, эътиборни янги сабабларни излашга эмас, балки бошқариш мумкин бўлган хавф омилларига қаратиш лозим.

Exit mobile version