Қашқадарё газетаси Олам “Исёнкор шер”га аталган “Ҳақиқий ваъда-3” қандай якун топади?
Олам

“Исёнкор шер”га аталган “Ҳақиқий ваъда-3” қандай якун топади?

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Франция раҳбари Эммануэл Макрон билан телефон орқали мулоқоти давомида расмий Теҳрон ядро қуролига эга бўлишга интилмаслигини маълум қилди, дея иқтибос келтирган сиёсатчининг матбуот хизмати.

У олий раҳнамо фатвосига таянган ҳолда мамлакат ҳеч қачон ядро қуролини қўлга киритишга интилмагани ва буни ният ҳам қилмагани ҳамда мулоқот ёрдамида ўзаро ҳамжиҳатлик ва келишувларга эришишга тайёрлигини таъкидлаган. Президентнинг сўзларига кўра, дунё кучлари Эрон далилларини тан олиш ўрнига Яқин Шарқда «нотинчлик уруғини сочишга интилаётган» давлат – Исроил позициясини қабул қилмоқда.

 Масъуд Пезешкиён душман унинг мамлакатига ҳужум қилишни давом эттирар экан, расмий Теҳрон музокаралар столига ўтирмаслиги, шунингдек, қандайдир босимлар остида қарор қабул қилмаслигини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, Исроил 13 июнь тонгга яқин Эронга нисбатан «Исёнкор шер» амалиётини бошлаб, мамлакатнинг ядро ва ҳарбий объектларига ракета зарбалари беришни бошлади. Шу куни тунда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳам «Ҳақиқий ваъда-3» номи остида жавоб чораларини кўришга киришди.

Exit mobile version