Қашқадарё газетаси Олам Иш ташлаш истагидаги ходимлар мукофотланадиган бўлди
Олам

Иш ташлаш истагидаги ходимлар мукофотланадиган бўлди

Samsung Electronics яримўтказгичлар бўлими ходимлари иш ташлашининг олдини олиш мақсадида касаба уюшмаси билан 40 триллион Жанубий корея вони (тахминан 26,6 миллиард доллар)лик янги мукофот дастури бўйича келишувга эришди. Бундан, SamMobile нашрининг хабар беришича, ҳар бир ходим ўртача ҳисобда 339 минг доллар атрофида манфаат кўриши мумкин.

Келишувга кўра, компания яримўтказгичлар бўлими ходимларига йиллик фойданинг 10,5 фоизини акциялар кўринишида, қўшимча равишда эса 1,5 фоизини нақд пул шаклида тақдим этади.

Янги тизим молиявий кўрсаткичлар бажарилиши шарти билан ўн йил давомида амал қилади. Аввалроқ компания бир марталик тўлов масаласини кўриб чиққан, аммо музокаралар жараёнида шартлар қайта кўриб чиқилган.

Ходимлар норозилиги сунъий интеллект тизимлари учун DRAM ва HBM хотираларига бўлган юқори талаб туфайли яримўтказгичлар бизнеси фойдаси кескин ўсгани фонида юзага келган. Нашр маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи чорагида яримўтказгичлар бўлими Samsung умумий операцион фойдасининг қарийб 94 фоизини таъминлаган.

Касаба уюшмаси аввалроқ йиллик иш ҳақининг 50 фоизигача чекланган мукофот лимити бекор қилинишини ҳам талаб қилган эди. Компания буни рад этгач, ходимлар 21 майдан бошлаб 18 кунлик иш ташлаш акциясини ўтказиш билан таҳдид қилган эди.

Exit mobile version