Қашқадарё газетаси Олам Какао қимматлаб, қаҳва арзонлашди
Олам

Какао қимматлаб, қаҳва арзонлашди

Май ойи натижаларига кўра, какао дони ва платина инвесторлар учун энг даромадли товарлар бўлди. Бу ҳақда ICE Futures, CME Group ва Шанхай металлар биржалари маълумотлари асосида хабар тарқатилган.

Шоколад ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган какао нархи ой давомида 11 фоизга ўсган. Апельсин шарбати (8 фоиз), шунингдек, гуруч ва сули дони (2,9 фоиз) ҳам бошқа маҳсулотларга нисбатан сезиларли даражада қимматлаган.

Платина баҳоси 9,2 фоизга кўтарилиб, металлар ичида ишончли ўсишни кўрсатган. Шунингдек, қалай (5,2 фоиз) ва мис (3,1 фоиз) нархи ошган. Олтин баҳоси ўсиши секинлашиб, атига 2,9 фоиз қўшилган.

Энергетика соҳасида кўмир нархи энг кўп – 8,2 фоизга ўсган. Европада газ 5,5 фоизга, уран эса 5,4 фоизга қимматлаган.

Майда қаҳва энг кўп арзонлашган: робуста навли маҳсулот нархи 13,2 фоизга, арабика баҳоси эса 11 фоизга қулаган. Шунингдек, литий қиймати ҳам сезиларли даражада – 9,2 фоизга пастлаган.

Exit mobile version