Қашқадарё газетаси Олам Кекса бемор ичагидан ўқ-дори чиқди
Олам

Кекса бемор ичагидан ўқ-дори чиқди

Франциянинг Тулуза шаҳрида шифокорлар 88 ёшли эркак ичагидан Биринчи жаҳон уруши даврига оид снаряд топди. Бу ҳақда Le Figaro газетаси ёзган.

Нашр маълумотларига кўра, бемор қорин соҳасидаги ноқулайлик сабаб шифохонага мурожаат қилиб, ичакларида бегона жисм жойлашиб қолганини айтган.

 «Уни олиб ташлаш бўйича амалиётда жарроҳ «топилма»ни Биринчи жаҳон уруши давридаги узунлиги тахминан 16, диаметри 4 сантиметр бўлган ўқ-дорига ўхшатган», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, энди эркак снарядни қаердан олгани ҳақида расмий кўрсатма бериши керак. Бироқ, ҳукумат уни жиноий жавобгарликка тортмайди.

Exit mobile version