Қашқадарё газетаси Жамият Китобда туғилган финн ҳайкалтароши
Жамият

Китобда туғилган финн ҳайкалтароши

Таниқли фин ҳайкалтароши, бронза ва лойдан ясалган бир қанча ҳайкаллар муаллифи, Россия ва Финляндия Рассомлар уюшмаси аъзоси Рафаэль Жиганшевич Сайфуллин 1952 йилда Китоб шаҳрида рус тили ва адабиёти ўқитувчиси оиласида туғилган. 1979 йилда Ленинград олий бадиий-саноат билим юртини тамомлаган. 1992 йилгача Ленинград вилоятидаги Кикерино ҳудудида ҳайкалтарош бўлиб фаолият юритган.

Қашқадарёга оид

1992 йилдан бери Финляндиянинг Киско шаҳрида яшайди, Финляндияда «Студио Р» экспозицияси ва ишчи устахонасига эга.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Рафаэль Сайфуллин асарлари, биринчи навбатда, фикр-мулоҳазаларга чўмдириши билан ажралиб туради.

«Пролетар», «Венер», «Шаҳар тарихи», «Бахт» номли ҳайкаллари машҳур. Россия, Финляндия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Австрия, Аланд оролларида 50 дан ортиқ шахсий кўргазмалар ўтказган.

1987 йилда Россиядаги машҳур чой павильонида «Кикеринога йўл» номли ғайриоддий гўзал кўргазмаси бўлиб ўтган. 2012 йилда Финляндиянинг Турку шаҳридаги Россия Бош консуллигида «Монолог» кўргазмаси ташкил этилган. 2017 йилда Финляндия 100 йиллигига бағишланган кўргазмада ишлари намойиш этилган.

Exit mobile version