Қашқадарё газетаси Олам Конституцияни ўзгартиришга йўл қўймаймиз!
Олам

Конституцияни ўзгартиришга йўл қўймаймиз!

Япониянинг Иккинчи жаҳон урушидан кейинги «тинчлик» конституцияси қабул қилинганига 79 йил тўлиши муносабати билан 50 минг киши Токио кўчалари бўйлаб митингга чиқди, бу сўнгги йиллардаги рекорд кўрсаткич бўлди. Бу ҳақда тадбир ташкилотчилари хабар тарқатган. 

Маълум қилинишича, бундай тадбирлар учун ноодатий ҳолат – оломон орасида кўплаб ёшлар бўлган. Намойишчилар «Урушга йўл йўқ!», «Конституцияни ўзгартиришга йўл қўймаймиз!», «9-моддани ҳимоя қиламиз!» каби ёзувлар туширилган плакатларни кўтаришган.

Токиолик 25 ёшли қиз асосий қонун қайта кўриб чиқилишига йўл қўймаслик учун митингга қўшилишга қарор қилганини айтган. «Мамлакатнинг миллий манфаатлари нуқтаи назаридан, менимча, конституцияга ўзгартириш киритилмаслиги керак», деган унинг ҳамроҳи. 

Япония бош қонуни давлатга халқаро низоларни ҳал қилиш учун урушдан фойдаланиш ва армия сақлашни тақиқловчи 9-модда туфайли «тинчлик» конституцияси деб аталади. Бош вазир Санаэ Такаити бошчилигидаги ҳукумрон Либерал-демократик партия ушбу моддани эскирган ҳисоблаб, бир неча бор уни қайта кўриб чиқиш лозимлигини таъкидлаган.

Exit mobile version