Қашқадарё газетаси Жамият Косонлик биринчи йирик олим
Жамият

Косонлик биринчи йирик олим

Атоқли шевашунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор Аъзам Шерматов 1925 йилда Косон туманида туғилган.

Қашқадарёга оид

1951 йилда Бухоро педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаб, Қарши педагогика институтида иш бошлайди. 1957 йилда эса Низомий номли Тошкент педагогика институтининг аспирантурасига ўқишга киради. Кейинчалик мазкур институтда турли лавозимларда ишлаш билан бир қаторда, илмий изланишларини давом эттиради.

1961 йилда «Ўзбек тилининг Қарши шеваси» мавзусидаги фан номзодлиги диссертациясини ҳимоя қилади. 1978 йилда «Ўзбек диалектларининг ҳозирги аҳволи ва тарихий тараққиёти муаммолари (қуйи Қашқадарё шевалари асосида)» мавзусида фан докторлиги диссертациясини ҳимоя қилади ва  профессор унвонига эришади.

Аъзам Шерматовнинг «Қуйи Қашқадарё ўзбек шевалари», «Ўзбек халқ шеваларидан материаллар», «Қашқадарё областида ўзбек шевалари атласи», «Лингвистик география нима?» ва шу каби кўплаб илмий асарлари, элликдан ортиқ илмий мақолалари филология фани соҳаси мутахассислари ҳамда талабалар учун муҳим билим манбаси бўлиб хизмат қилмоқда.      

Аъзам Шерматов Косон туманидан етишиб чиққан биринчи йирик олим ҳисобланади.

БЕКЗОД тайёрлади.

Exit mobile version