Қашқадарё газетаси Олам Мазлумларга чўзилган ёрдам қўли яна “чопилди”
Олам

Мазлумларга чўзилган ёрдам қўли яна “чопилди”

Fазо минтақасига йўл олган кема бортида қўлга олинган швециялик фаол Грета Тунберг 165 нафар ҳамроҳи қаторида Исроилдан Грецияга депортация қилинади. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берган.

«Грета Тунберг флотилиядаги иштироки чоғида Исроил кучлари томонидан қўлга олинган Греция фуқаролари билан бирга ушбу мамлакатга келади», дейилади хабарда.

Ўтган ҳафтада Исроил гуманитар миссия билан Ғазога йўл олган 40 та кемадан иборат «Барқарорлик флотилияси»ни тутиб қолган. Битта кемага шикаст етказилган, қолганларига сув тўплари билан ҳужум қилинган. Бортда қўлга олинган фаоллар сафида Грета Тунберг ҳам бўлган. Бу унинг Fазо қамалини бузиб ўтишга бўлган иккинчи уриниши эди, олдинги сафар ҳам у қўлга олиниб, депортация қилинган.

Исроил ҳукумати флотилиядаги иштироки сабаб қўлга олинган 450 нафардан ортиқ фаолларнинг камида 170 нафарини аллақачон мамлакатдан чиқариб юборган.

Exit mobile version