Қашқадарё газетаси Олам Мамлакатнинг гуллаб-яшнаши ўзини ўзи таъминлашга асосланган
Олам

Мамлакатнинг гуллаб-яшнаши ўзини ўзи таъминлашга асосланган

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди АҚШ билан савдо алоқаларида ўсиб бораётган кескинлик фонида мамлакат аҳолисини чет эл товарларидан воз кечишга чақирди, деб ёзади The India Today нашри.

 Сиёсатчи ҳиндлар ҳар куни фойдаланадиган кўплаб маҳсулотлар хорижда ишлаб чиқарилишини тан олган. Бироқ мамлакат фуқаролари ҳатто бу ҳақда билмайди.

«Биз улардан воз кечишимиз керак. Миллатга зарур нарсалар Ҳиндистоннинг ўзида ишлаб чиқарилиши керак, деб айтган бош вазир ва мамлакатнинг гуллаб-яшнаши ўзини ўзи таъминлашга асосланганини таъкидлаган.

Жорий йил 27 августдан бошлаб АҚШда қатор ҳинд товарларига нисбатан 50 фоизлик бож тарифлари амал қилишни бошлаган. Хусусан, кийим-кечаклар, заргарлик буюмлари, пойабзал ва мебель маҳсулотлари унинг таъсирига тушган.

Exit mobile version