Польшада 38 ёшли ҳомиладор аёл қонининг таркибида хавфли миқдорда алкоголь бўлган болани дунёга келтирди. Бу ҳақда TVP World манбаси хабар берган.
Она ҳомиладорликнинг 36-ҳафтасида шифохонага тушган. Шифокорлар бемор маст эканлигини пайқашган ва текширувлардан сўнг унинг қони таркибида сезиларли миқдорда алкоголь борлиги аниқланган.
Бола дунёга келганидан кейин унинг қонига ҳам алкоголь сингигани аён бўлган. Айни вақтда чақалоқнинг ҳолати барқарор.
Она ва бола шифохонада қолмоқда. Аёлнинг ичкилик оқибатида ҳомилага зарар етказиб қўйиши мумкинлиги туғруқдан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эътиборини тортган. Қонунчилик доирасида энди унга беш йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда.