Қашқадарё газетаси Олам Миллиардер фарзандларига бир тийин ҳам қолдирмаслик ҳақида ўйламоқда
Олам

Миллиардер фарзандларига бир тийин ҳам қолдирмаслик ҳақида ўйламоқда

Франциялик миллиардер Пьер-Эдуар Стерен беш нафар фарзандига ўзининг 1,4 миллиард евролик бойлигидан бир тийин ҳам қолдирмаслик учун мамлакат мерос қонунларини ўзгартиришга ҳаракат қилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берган.

Оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, 52 ёшли тадбиркор Smartbox компанияси орқали бойлик орттирган ва ҳозирда Бельгияда яшайди. У Франция сенатидаги чиқиши вақтида мерос «фарзандларни бузиши» ҳақида гапирган.

«Мен фарзандларим ҳаётига салбий таъсир ўтказишни истамайман. Уларга бир тийин ҳам бергим келмайди. Ҳақиқий эркинлик – ҳаётни нолдан бошлашдир», деган бизнесмен.

Бироқ Франция қонунчилиги фарзандларни меросдан бутунлай маҳрум қилишга йўл қўймайди. Наполеон кодексига мувофиқ, фарзандлар «мажбурий меросхўрлар» ҳисобланади. Агар одамнинг уч нафар ёки ундан кўп фарзанди бўлса, мол-мулкидан камида 75 фоизи автоматик тарзда уларга ўтиши керак.

Пьер-Эдуар Стерен бу қонунни инсоннинг шахсий эркинлигини чеклаш деб ҳисоблаб, ўз маблағларини мустақил равишда тасарруф қилиш – масалан, бутун бойлигини хайрия ишларига йўналтириш ҳуқуқига эга бўлишни хоҳлашини айтган.

Exit mobile version