Қашқадарё газетаси Олам Миллий гвардия ҳам ноқонуний миграцияга қарши сафарбар қилинади
Олам

Миллий гвардия ҳам ноқонуний миграцияга қарши сафарбар қилинади

АҚШ миллий гвардиянинг 1,7 минг ҳарбий хизматчисини сафарбар қилишни режалаштирмоқда. Ушбу кучлар 19 та штатда ички хавфсизлик вазирлиги (ИХВ)га ноқонуний миграция ва жиноятчиликка қарши курашда ёрдам бериш учун юборилади, дея хабар берган Fox News телеканали.

«Яқин ҳафталарда миллий гвардиянинг 1,7 минг нафаргача аскари президент Дональд Трампнинг миграция ва жиноятчиликка қарши умуммиллий курашида ички хавфсизлик вазирлигига ёрдам бериш учун сафарбар қилинади», дейилади Пентагондаги аноним манбаларга таяниб берилган хабарда. 

Телеканал маълумотларига кўра, ИХВ тизимидаги АҚШ иммиграция ва божхона хизматига ёрдам берувчи миллий гвардия ҳарбий хизматчилари маъмурий масалалар, логистика, моддий-техник таъминот ва ноқонуний муҳожирлар ишлари билан боғлиқ ҳужжатларни қайта ишлаш билан шуғулланади.

Пентагон ҳужжатига асосан миллий гвардия кучлари жойлаштириладиган штатлар рўйхатига: Алабама, Арканзас, Флорида, Жоржия, Айдаҳо, Индиана, Айова, Луизиана, Небраска, Невада, Нью-Мексико, Огайо, Жанубий Каролина, Жанубий Дакота, Теннесси, Техас, Юта, Виржиния ва Вайоминг киради.

Exit mobile version