Қашқадарё газетаси Олам Миллионерлар учун энг жозибадор шаҳар
Олам

Миллионерлар учун энг жозибадор шаҳар

Дубай миллионерлар учун энг жозибадор шаҳарлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Savills халқаро кўчмас мулк брокерлик компанияси маълум қилган.

Амирликнинг жозибадорлиги мерос ва капитал даромадларга солиқ солинмаслиги, ривожланган инфратузилма, юқори хавфсизлик даражаси, шунингдек, халқаро мактаблар сони кўплиги билан изоҳланган. Икки миллион дирҳам (544,5 минг доллар) инвестиция учун ўн йилга ҳудудда яшаш ҳуқуқини берувчи «Олтин виза» дастури қўшимча омил сифатида кўрсатилган.

Нью-Йорк мезон кўрсаткичлари йиғиндиси бўйича Дубайдан ортда қолиб, рейтингда иккинчи ўринга жойлашган. Лондон, ҳаёт сифати бўйича етакчилик қилса-да, элита кўчмас мулкларга бўлган талабга акс таъсир кўрсатувчи Британия солиқ тизими сабаб умумий рейтингда пастлаган.

Savills ҳисоботига кўра, ўтган йили долларда миллионерлар сони 680 минг кишига кўпайди ва 2029 йилга келиб улар сони 5 миллиондан ортиққа ўсиши прогноз қилинмоқда.

Exit mobile version