Қашқадарё газетаси Олам Мобиль телефон орқали суҳбатлашишда турклар етакчи
Олам

Мобиль телефон орқали суҳбатлашишда турклар етакчи

Туркияда мобиль қўнғироқлар давомийлиги ойига ўртача 493 дақиқани ташкил этиб, бу борада Европада биринчи ўринни эгаллайди. Бу ҳақда Dünya манбаси мамлакат Транспорт ва инфратузилма вазири Абдулкадир Уралўғли берган маълумотларга таяниб маълум қилган.

Унинг айтишича, республика электрон алоқа соҳасида умумий ҳисобда 751 та рухсатнома берилган бўлиб, 405 та оператор фаолият кўрсатаяпти. Жорий йилнинг иккинчи чорагида 81,8 миллиард дақиқа мобиль қўнғироқлар амалга оширилган.

«Бу Туркия ойига ўртача 493 дақиқа фойдаланиш давомийлиги билан мобиль телефонлар орқали суҳбатлашиш бўйича Европада етакчи эканини тасдиқлайди», деган вазир.

Exit mobile version