Қашқадарё газетаси Жамият МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
Жамият

МУКОФОТЛАР МУБОРАК!

Жорий йил 29 сентябрда Президентнинг «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир  гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги  фармони эълон қилинди. Унга кўра, Янги Ўзбекистонда таълим-тарбия тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳада ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, ўқув жараёнига илғор тажрибалар, инновацион педагогик ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш ишларига қўшаётган муносиб ҳиссаси, ўқувчи ёшларга замонавий билим ва касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, маънан етук, соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш йўлидаги катта хизматлари, фарзандларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат   руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли фаолияти, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки, шунингдек, юртимизда таълимга оид инвестиция лойиҳаларини амалга ошириб келаётгани учун давлатимизнинг юксак фахрий унвонлари, орден ва медаллари билан мукофотланган касб фидойилари сафида Қашқадарёдан қуйидагилар бор:

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Узаков Заир – Қарши давлат техника университети компьютер тизимларининг дастурий ва техникавий таъминоти кафедраси профессори

«Дўстлик» ордени билан

Сатторов Бобоназар Нуфтиллаевич – Касби тумани 1-техникуми директори

II даражали «Саломатлик» ордени билан

Мамарасулов Тўлқинжон Мирзаевич – Қарши давлат университетининг тиббиёт факультети кафедра мудири

«Соғлом турмуш» медали билан

Мукумова Шахноза Бурановна – Қарши ихтисослаштирилган маданият мактабининг мусиқа назарияси ва фортепиано бўлими ўқитувчиси

«Жасорат» медали билан

Зиётов Фаррух Саодилла ўғли – Қарши шаҳридаги «Нурли маскан» ихтисослаштирилган 18-мактаб-интернатининг инглиз тили фани ўқитувчиси

«Шуҳрат» медали билан

Менглиева Хурсанд Ражабовна – Нишон туманидаги 35-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Умарова Муаззам Эргашевна – Шаҳрисабз туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси

Exit mobile version