Қашқадарё газетаси Жамият МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
Жамият

МУКОФОТЛАР МУБОРАК!

Хабарингиз бор, Президент жорий йил 13 августда «Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Унга кўра, бир гуруҳ юртдошларимиз Янги Ўзбекистонда тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, мамлакатимиз тараққиёти ва экспорт салоҳиятини юксалтириш, миллий иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш бўйича салмоқли натижаларга эришиб келаётгани, ўзининг ташаббускорлиги, билим ва тажрибасини намоён этиб, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, замонавий хизматлар кўламини янада кенгайтириш, янги иш ўринлари ва даромад манбаларини яратиш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш йўлида алоҳида жонбозлик кўрсатаётгани, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун юксак давлат мукофотлари билан мукофотланди.

Улар орасида Қашқадарёдан қуйидагилар бор.

“Дўстлик” ордени билан

Турумов Холмирза Алмахматович – Яккабоғ туманидаги «Оқтош келажаги» масъулияти чекланган жамияти раҳбари

“Жасорат” медали билан

Қурбонов Асрор Шомуротович – Нишон туманидаги шахсий томорқа ер эгаси

“Келажак бунёдкори” медали билан

Баҳодиров Шоҳрух Бахтиёрович – Шаҳрисабз шаҳридаги «Lazzat pishloq» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

“Шуҳрат” медали билан

Чориева Гулнора Джуракуловна – Шаҳрисабз шаҳридаги «Тикувчи Анорагул» хусусий корхонаси раҳбари

* * *

Шунингдек, давлат раҳбарининг «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида»ги фармойиши ҳам эълон қилинди. 

Унга кўра, миллий иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, юртимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, Янги Ўзбекистонда тадбиркорлик соҳасида илғор тажриба ва анъаналар мактабини яратиш борасида алоҳида ибрат ва намуна кўрсатиб келаётгани, ўзининг изланувчанлиги,  креатив ғоя ва ташаббуслари билан самарали фаолият олиб бориб, мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш, соҳага инновацион технологияларни жорий этиш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётгани, бизнесда эришаётган салмоқли натижалари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун тақдирланганлар рўйхатида Қашқадарёдан қуйидагиларнинг номлари қайд этилган: 

Кудратов Искандар Нигматович – Қарши шаҳридаги «Асл юксалиш савдо» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

Қобулов Яхшимурод Хурозович – Кўкдала туманидаги «Қобулов Хўроз Холбоевич» полизчилик фермер хўжалиги бошлиғи

Муртазаев Хуршид Рустамович – Шаҳрисабз туманидаги «Shahrisabz bunyodkori» масъулияти чекланган жамияти раҳбари

Рахмонова Дилфуза Тожиддиновна – Қарши шаҳридаги Ахборот технологиялари ва менежмент университети таъсисчиси

Сайлиев Жамол Камолович – Қарши туманидаги «Radiant silk» масъулияти чекланган жамияти бош директори

Умиров Сарвар Нумонович – Шаҳрисабз туманидаги «Hisor maxsus qurilish invest» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

Хайдаров Отабек Рустамович – Чироқчи туманидаги «Komfort star new» масъулияти чекланган жамияти раҳбари

Чориев Обиджон Баракович – Кўкдала туманидаги «Бобур» йилқичилик фермер хўжалиги бошлиғи

Мукофотлар муборак бўлсин!

Exit mobile version