Қашқадарё газетаси Долзарб МУСТАҚИЛЛИК – 35 ЙИЛЛИК ШАРАФЛИ ЙЎЛ!
Долзарб Жамият

МУСТАҚИЛЛИК – 35 ЙИЛЛИК ШАРАФЛИ ЙЎЛ!

Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратайлик!

Айни кунларда бутун юртимиз бўйлаб кенг тантана қилинаётган энг улуғ, энг азиз байрамимиз – мамлакатимиз истиқлолга эришганининг ўттиз беш йиллигини қашқадарёликлар ҳам катта хурсандчилик билан нишонламоқда. Шу муносабат билан жойларда турли тарғибот, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда, тайёрланган ранг-баранг байрам дастурларида мустақилликнинг ҳозирги ва келажак ҳаётимиз учун беқиёс аҳамияти, халқимизнинг ҳурлик йилларида  қўлга киритган ютуқлари, турли соҳаларда эришган улкан натижалари ўз ифодасини топаётир.

Маълумки, биздаги тўйни тўёна билан қарши олиш анъанаси барчамизни янгиликлар қилишга илҳомлантиради. Шунга ҳамоҳанг, байрам арафасида фойдаланишга топширилаётган турли ишлаб чиқариш лойиҳалари, таълим, тиббиёт, саноат, хизмат кўрсатиш, туризм, спорт каби соҳалар объектлари ва турар жой мажмуалари ўзида юртимизда инсон қадри учун бошланган янги ислоҳотлар ортидан одамлар, мамлакат ҳаётида бўлган катта ўзгаришларни намоён этмоқда. 

Exit mobile version