Қашқадарё газетаси Олам Нечта мамлакатга визасиз сафар қилиш имкониятига эгасиз?
Олам

Нечта мамлакатга визасиз сафар қилиш имкониятига эгасиз?

2025 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, Сингапур паспорти дунёдаги энг кучли деб топилди. Бу The Henley Passport Index сайтида эълон қилинган рейтинг шундан далолат бермоқда.

Қайд этилишича, ушбу мамлакат фуқаролари 193 та давлатга визасиз сафар қилиш имкониятига эга. Фуқаролари 190 та давлатга визасиз кириши мумкин бўлган  Япония ва Жанубий Корея рейтингда иккинчи поғонага қўйилган. Учинчи ўринни Дания, Франция, Ирландия, Финляндия, Германия, Испания ва Италия эгаллаган. Сайт маълумотларига кўра, ушбу давлатлар паспортига эга одамлар 189 та хорижий мамлакатга визасиз бориши мумкин.

Рейтингда Марказий Осиё мамлакатларидан Қозоғистон 63-,  Қирғиз Республикаси 73-, Ўзбекистон 74-, Тожикистон 80- ва Туркманистон 85-ўринларни банд қилган. Яъни қозоғистонликлар 79, қирғизистонликлар 63, ўзбекистонликлар 62, тожикистонликлар 56 ва туркманистонликлар 49 мамлакатга визасиз тартибда сафар қилиш имкониятига эга эканлиги кўрсатилган.

Exit mobile version