Қашқадарё газетаси Олам Ноқонуний муҳожирнинг “пешона тери” аукционга қўйилади
Олам

Ноқонуний муҳожирнинг “пешона тери” аукционга қўйилади

Британияда фирибгар муҳожирга тегишли ҳашаматли суперкарлар парки ва моторли қайиқ аукционда сотилади. Бу ҳақда The Daily Mail манбаси хабар тарқатган.

Унга кўра, 12-14 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган онлайн савдоларда Aston Martin, Range Rover, Lamborghini, Porsche ва BMW автомобиллари, шунингдек, моторли қайиқ сотилади.

Манбанинг ёзишича, қимматбаҳо суперкарлар парки фирибгарлик йўли билан ўзгаларнинг 45 та уйини сотиб юбориб, 11 миллион доллардан ортиқ маблағ ишлаб топган 46 ёшли мавританиялик муҳожир Анопкумар Модхга тегишли. 

Айтилишича, бу Буюк Британияда содир этилган энг йирик кўчмас мулк қаллобликларидан бири ҳисобланади. Эркак мамлакатда 2016 йилдан буён муддати ўтган виза билан яшаб келган. У қилган жиноятлари учун 2024 йилда қўлга олиниб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган. Полиция унинг активлари, жумладан, чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган суперкарлар – Lamborghini Huracan Sterrato, Aston Martin Vantage V12  ва Range Rover Sport SV, шунингдек, BMW M2 ва Porsche 911 GT3 RS автомобиллари, Hunton XRS37 моторли қайиғини мусодара қилган.

Exit mobile version