Қашқадарё газетаси Без рубрики “Орзулар мамлакати”семизларни хушламайди
Без рубрики

“Орзулар мамлакати”семизларни хушламайди

Оқ уй матбуот котибининг ўринбосари Анна Келли соғлиғи билан боғлиқ муаммоси бор сайёҳларга АҚШга кириш визаси бериш бўйича чекловлар ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади. Бу ҳақда Politico нашри хабар берган.

Унга кўра, ҳаддан ортиқ ортиқча вазнга эга, қандли диабет ва бошқа сурункали касалликлари бор одамлар учун виза бериш чекланади.

 «100 йилдирки, Давлат департаменти сиёсати солиқ тўловчилар учун молиявий юк бўлиши мумкин визага ариза берувчилар мурожаатчиларини рад этиш ваколатини ўз ичига олган», деган Анна Келли.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШ президенти администрацияси америкаликларни «биринчи ўринга» қўяди. Янги кўрсатмалар кейинчалик давлат тиббий ёрдамига муҳтож бўлиши мумкин одамларни мамлакатга киритмаслик имконини беради.

Exit mobile version