Туркияда товарларни арзон сотиб тугатиш акциясида омадсиз иштирокидан сўнг аёл шифохонага тушди, дея хабар тарқатган Habertürk манбаси.
Савдо нуқтаси хўжайинининг «Исталган товар 100 лира» акцияси тўғрисидаги эълони оломон эътиборини тортиб, Истанбулнинг Башакшеҳир туманидаги дўкон олдида тиқилинч содир бўлган. Одамлар тадбир бошланишини кутиб, эшик олдида узоқ туришган. Уларга дўконга киришга рухсат берилганида кучли ур-йиқит бошланган.
Айрим харидорлар ҳушидан кетиб йиқилган, бошқа бировлари жароҳат олган, яна кимлардир тиқилинчда болаларини йўқотиб қўйган. Бетартиб ҳаракатлар сабаб дўконга келган аёллардан бири оёғининг бир нечта бармоқлари синган. Натижада у жароҳатига гипс солдиришига тўғри келган. Унинг ўйлаган харидини амалга ошира олгани ёки йўқлиги номаълум.
«Мен соғлом бориб, ногирон бўлиб қайтдим», дея ёзғирган жабрланувчи.