Қашқадарё газетаси Олам Руҳий касалликка чалинганлар сони кескин ошди
Олам

Руҳий касалликка чалинганлар сони кескин ошди

Сўнгги 30 йил ичида дунёда руҳий касалликлардан азият чекаётганлар сони 95,5 фоизга ошиб, 1,17 миллиард кишига етган. Бу ҳақдаги тадқиқот натижаларини The Lancet журнали эълон қилган.

Олимлардан иборат халқаро гуруҳ дунёнинг 204 мамлакатида эркаклар ва аёллар ўртасида учрайдиган 12 турдаги руҳий касалликни таҳлил қилган. Бунда 1990 йилдан 2023 йилгача бўлган давр қамраб олинган.

Муаллифлар хулосасига кўра, 2023 йилга келиб руҳий касалликлар, давлатлар тараққиёт даражасидан қатъи назар, бутун дунё соғлиқни сақлаш тизими учун жиддий муаммога айланган. Айниқса хавотир, депрессия, дистимия, нерв анорексияси, булимия, шизофрения, хулқ-атвор бузилиши касалликлари тез суръатларда кўпайиб бораяпти.

Уларнинг қайд этишича, 2023 йилда руҳий касалликлар энг кўп 15-19 ёшли қизлар орасида аниқланган. Мавжуд вазият, айниқса даромади паст ва ўртача бўлган мамлакатларда эпидемиологик кузатув тизимларини кучайтиришни тақозо этади. Шунингдек, профилактика ва эрта даволаш чораларини самаралироқ ташкил этиш зарурлиги таъкидланган.

Exit mobile version