Қашқадарё газетаси Олам СИдан “хавфли даражада аниқ” жавоблар
Олам

СИдан “хавфли даражада аниқ” жавоблар

2025 йил ёзида чиқарилган ChatGPT янгиланишидан кейин дунёнинг турли мамлакатларидаги юзлаб фойдаланувчилар чат-ботдан биологик қурол ва заҳарли моддалар тайёрлашга оид батафсил кўрсатмаларни олишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ёзган.

Маълумотларга кўра, чат-бот айрим саволларга босқичма-босқич йўриқномалар тақдим этган. OpenAI компанияси мутахассисларининг айтишича, баъзи жавоблар шунчалик содда баён этилганки, уларни биологияни ўрганаётган ўрта мактаб ўқувчиси ҳам тушуниши мумкин бўлган. Бундай жавоблар «хавфли даражада аниқ» деб баҳоланган.

Нашрнинг ёзишича, кейинчалик OpenAI биологик қурол ва заҳарлар яратиш бўйича савол берган фойдаланувчиларнинг аккаунтларини блоклаган.

Айтилишича, 2026 йил бошида айрим фойдаланувчилар ChatGPTдан патоген микроорганизмларни тарқатиш, вирусларни ўзгартириш ҳамда юқори даражада заҳарли моддалар яратиш усуллари ҳақида маълумот олишга уринган ва айрим ҳолларда чат-бот бундай сўровларга жавоб берган.

Exit mobile version