Қашқадарё газетаси Олам Сиёсий маҳкумлар учун амнистия
Олам

Сиёсий маҳкумлар учун амнистия

Венесуэла миллий ассамблеяси 1999 йилдан буёнги сиёсий зўравонлик даври жиноят ишларини қамраб олувчи «Демократик бирга мавжудлик учун амнистия тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда қонун чиқарувчи органнинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинган.

 «Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда бир овоздан маъқулланди», дейилади хабарда.

Олдинроқ мамлакатнинг муваққат раҳбари инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, мухолифат лидери Мария Корина Мачадонинг сафдоши Хавьер Тарасонани қамоқдан озод этганди. Мамлакатдаги сиёсий маҳкумлар аҳволини кузатиб борувчи Венесуэла Foro Penal ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳи маълумотларига кўра, сиёсий сабаблар билан қамоққа тушган яна 310 киши ҳам озодликка чиқарилган.

Шу йил 31 январь куни мамлакат президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригес сиёсий маҳкумлар учун умумий амнистия эълон қилиб, масъулларга бу ҳақдаги қонун лойиҳасини тайёрлаш ва парламентга киритиш топшириғини берган эди.

Exit mobile version