Қозоғистонда сунъий интеллект (СИ) тўғрисидаги қонун кучга кирди ва ҳужжат СИ ёрдамида яратилган контентни ёрлиқлашни назарда тутади ҳамда қатор нейротармоқларнинг мамлакат ҳудудида ишлашини тақиқлайди. Бу ҳақда ТАСС манбаси хабар берган.
Қонунга асосан сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган ҳар қандай матн, сурат, видео ёки аудио махсус белги билан ажратилган бўлиши керак. Мамлакатда синтез усулида тайёрланган контентни ёрлиқламасдан тарқатиш энди ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Ҳужжат маълумотларни қайта ишлашга берилган розиликнинг амал қилиш муддатини ҳам чеклайди ҳамда фойдаланувчиларнинг уни бекор қилиш ва исталган вақтда қайтариб олиш ҳуқуқини мустаҳкамлайди.
Бундан ташқари, Қозоғистонда энди одамларни манипуляция қиладиган, руҳий ва жисмоний заифликларидан фойдаланадиган, камситиш мақсадида улар ҳақида «ирқи, сиёсий қарашлари, диний мансублигига ҳамда бошқа ҳар қандай сабабларга кўра хулосалар шакллантириш учун» таснифлайдиган, шунингдек, мамлакатда қонунлар билан тақиқланган контент яратадиган нейротармоқлар фаолиятига ҳам йўл қўйилмайди.