Қашқадарё газетаси Олам Сотқинлик кечирилмайди
Олам

Сотқинлик кечирилмайди

Эрон сўнгги ойларда 20 кишини Исроилнинг Mossad ташқи разведка идораси ходими эканликда гумонлаб, ҳибсга олди. Бу ҳақда Reuters манбаси мамлакат суд ҳокимияти вакили Асгар Жаҳонгирийга таянган ҳолда хабар тарқатган.

«Суд тизими сионистик режим хуфия ва агентларига марҳамат кўрсатмайди, қатъий қарорлар чиқариб, уларга сабоқ беради», деган у.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, қўлга олинган гумонланувчиларнинг айримларидан айбловлар олиб ташланиб, улар озод қилинган. Тергов якунлари бўйича барча тафсилотлар ошкор қилинади.

Эрон ва Исроил ўртасидаги 12 кунлик қуролли можаро даврида камида 700 киши сотқинлик учун ҳибсга олинган. Улардан нечтаси олий жазога ҳукм қилингани номаълум. Бироқ 25 июнда душман билан ҳамкорликда айбдор деб топилган уч кишига нисбатан ўлим ҳукми ўқилган.

Exit mobile version