Қашқадарё газетаси Олам Сунъий интеллектнинг хатоси туфайли ўқувчи ҳибсга олинди
Олам

Сунъий интеллектнинг хатоси туфайли ўқувчи ҳибсга олинди

Балтимор (АҚШ) шаҳридаги Kenwood ўрта мактабида сунъий интеллектга асосланган видеомониторинг тизими юқори синф ўқувчиси қўлидаги қадоқли чипсини ўқотар қурол дея малакалагани ортидан таълим ташкилотига полиция юборилди. Бу ҳақда Metro манбаси хабар берган.

Ҳодиса футбол машғулотларидан кейин дарҳол рўй берган: мактабга етиб келган ҳуқуқ-тартибот ходимлари Таки Алленга ерга ётишини буюриб, қўлга олишган ва уни бинодан олиб чиқиб кетишган. Ўқувчи ва унинг оиласидагиларнинг айтишича, ўсмир ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик содир этмаган. Ота-она полициянинг ҳаракатларини ўта қўпол деб баҳолаган, мактаб ходимлари эса бўлиб ўтган воқеалардан сўнг ўсмирнинг руҳий ҳолатига етарлича эътибор қаратмаган.

 «Агар яна бир қадоқ чипси есам ёки бирор нима ичсам улар қайта келади деган хавотирни ҳис қиламан», деган ўқувчи.

Exit mobile version