Қашқадарё газетаси Олам Сунъий интеллект билан мулоқот психоз хавфини оширади
Олам

Сунъий интеллект билан мулоқот психоз хавфини оширади

ChatGPT каби сунъий интеллект (СИ)га асосланган чат-ботларнинг ҳис-туйғуни қўллаб-қувватлаш учун ва ҳатто психотерапия ўрнини босувчи сифатида оммалашуви мутахассисларда фойдаланувчиларнинг руҳий саломатлиги борасида жиддий хавотир уйғотмоқда. Бу ҳақда CNN манбаси хабар тарқатган.

Британия Дарем университети, Лондон қироллик коллежи ва Нью-Йорк давлат университети олимлари аниқланган 17 та ҳолатни ўрганиб, безовта қилувчи тенденциялар ҳақида огоҳлантирган: ChatGPT сингари сунъий интеллект ёрдамчилар фойдаланувчиларнинг хаёлий мақсадларини кутилмаганда кучайтириши ва «СИ психози» деб аталадиган ҳолатни қўзғатиши мумкин.

Тадқиқотда ботлар билан тизимли мулоқот улуғворлик, таъқиб ва ҳатто романтик хаёлларни кучайтириши мумкинлиги қайд этилади.

Энг шов-шувли ҳолатлар қаторида 2021 йилда қироличани ўлдириш ниятини айтиб, чат-бот билан бир ҳафта мулоқот қилганидан кейин ҳужумни режалаштиришга кўмаклашиш ваъдасини олган эркак Виндзор қасрига арбалет кўтариб боргани воқеаси ҳам бор. Бошқа мисол – ChatGPT билан суткасига 16 соатгача мулоқот қилган манхэттенлик бухгалтерни чат-бот дори-дармонлардан воз кечиб, таркибида гиёҳванд модда сақлайдиган кетамин таблеткаси дозасини оширишни маслаҳат берган ва 19-қаватдан сакраш унга парвоз қилиш имконини беришини тасдиқлаган.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, СИ ҳали психозга мойиллиги бўлмаган одамларда уни келтириб чиқариши исботланмаган, бироқ аллақачон психотик бузилиш чегарасида турганларда аломатларни жиддий кучайтириши мумкин. Чат-ботлар дизайни даволанишга ёрдам бериш эмас, фойдаланувчини доимий жалб қилишга мўлжаллангани алоҳида хавф туғдиради.

Exit mobile version