Колумбиялик аёл пластик операция учун оиланинг барча жамғармасини сарфлаб, жарроҳлик амалиёти вақтида вафот этди. Бу ҳақда Need to Know нашри хабар тарқатган.
31 ёшли Сара Милена Эчеверрия Альсендранинг турмуш ўртоғи аёл мутлақо соғлом бўлгани, барча зарур тиббий кўриклардан ўтгани ва ушбу операцияга йиллар давомида тайёрланганини таъкидлаган.
Унинг айтишича, улар жарроҳлик ва унга боғлиқ даволаниш ишларига жами 20 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфланган бўлиб, бу оиланинг барча жамғармаси эди.
Операциядан олдин жарроҳлар бемордан вазн йўқотишни талаб қилган. Сара беш ой ичида диетолог назоратида махсус овқатланиш ва машғулотлар дастури орқали 30 килограммдан ортиқ вазн ташлаган. Шундан кейин у гемоглобин миқдорини ошириш учун даволанган, тўлиқ тиббий текширувлардан ўтган ва операция учун рухсат олган.
Операция куни эр-хотин эрталаб барвақт Барранкилья шаҳридаги клиникага келган. Амалиёт тахминан етти соат давом этиши керак бўлган, бироқ бошланганидан икки соатдан сал ошгач, эркакка рафиқаси вафот этгани ҳақида хабар берилган.
Фожиадан сўнг Колумбия прокуратураси тергов бошлаган. Терговчилар ўлимга кам учрайдиган тиббий асорат сабаб бўлганми ёки шифокорлар хатосими, шуни аниқлашмоқда экан. Марҳуманинг жасади суд-тиббий экспертизага юборилган.