Қашқадарё газетаси Олам Фойдаланиш меъёрига амал қилмаган ҳайдовчи термосдан заҳарланди
Олам

Фойдаланиш меъёрига амал қилмаган ҳайдовчи термосдан заҳарланди

Тайванлик фуқаро узоқ йиллар битта термосдан фойдалангани ортидан қўрғошиндан заҳарланди. Бу ҳақда Oddity Central манбаси маълум қилган.

Ҳикоя 30 йиллик ҳайдовчилик тажрибасига эга 50 ёшли эркак автофалокатга учраганидан бошланган. У ўз бошқарувидаги машинасини зарур нуқтада тўхтата олмай, дўконга бориб урилган. 

Жиддий жароҳатлар олмаган ҳайдовчи ҳаёт учун хавфли ҳолатда шифохонага ётқизилган: унга оғир камқонлик, бош мия пўстлоғи қуриши ва буйрак фаолиятининг бузилиши ташхиси қўйилган.

Маълум бўлишича, сўнгги вақтларда бемор сурункали чарчоқни ҳис қилиб, унда таъмни сезиш қобилияти ўзгаргани туфайли овқатларнинг тузи камдек туюлаверган. Бу барча белгилар унинг қўрғошиндан заҳарланганини кўрсатиб, тахмин қон таҳлили ёрдамида тасдиқланган.

Нефролог мутахассислар эркакнинг заҳарланиш сабабларини ойдинлаштиришга уринишлар чоғида у қарийб 20 йилдан буён ички қатлами занглаган ва оқибатда ҳар куни унга солинган қаҳвани қўрғошин билан «бойитган» битта термосдан фойдаланиб келганини аниқлашган.

Exit mobile version