Қашқадарё газетаси Илм-фан Хусусий мактаб халқаро эътирофга эришди
Илм-фан

Хусусий мактаб халқаро эътирофга эришди

Таълим ва ислоҳот

Қарши шаҳридаги нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи «Iqtidorli xalqaro maktabi» МЧЖ қўшма корхонаси ташкил этган «Iqtidor» мактаби «CIS Member School» халқаро сертификатини қўлга киритди.

Қашқадарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тарқатган хабарга кўра, у Ўзбекистондаги хусусий мактаблар орасида илк ушбу халқаро эътирофга эришган нодавлат таълим ташкилоти бўлди.

– Айни пайтда мактабимизда 110 нафар ўғил-қиз 17 нафар маҳоратли педагог ходимдан сифатли сабоқ олмоқда, – дейди таълим ташкилоти директори Сардор Содиқов. – Ишимизда сифат, мақсад, натижа уйғунлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларимиз халқаро эътирофга эришишимизга замин ҳозирлади. Ўқувчиларимиз инглиз тили ва математика йўналишларида ўтказилаётган турли фан олимпиадаларида юксак натижалар қайд этаётгани ҳам келажак авлодга замонавий таълим бериш борасидаги изчил меҳнатларимиз самарасини кўрсатаяпти.

Ушбу сертификат мактаб профессионал фаолиятининг халқаро таълим соҳасида юқори даражада эканлиги ва доимий юксалишга интилишини тасдиқлайди. Шу пайтгача бизда бундай эътирофга фақат Президент мактаблари эришган.

Ўз мухбиримиз

Exit mobile version