Қашқадарё газетаси Олам Шахсий боғларни суғоришга тақиқ киритилди
Олам

Шахсий боғларни суғоришга тақиқ киритилди

Германияда ҳалокатли қурғоқчилик сабаб умумфойдаланишдаги сувлардан шахсий боғларни суғоришга тақиқ киритилди. Бу ҳақда Focus журнали хабар қилган.

Ёмғирлар рекорд даражада кам бўлгани ва ер ости сизот сувлари сатҳининг кескин тушиб кетгани ҳукуматни дарёлар, кўллар ва қудуқлардан ҳам шахсий, ҳам умумий эҳтиёжлар учун сув олишни тақиқлашга мажбур қилган.

Ҳозир Бранденбург, Саксония-Анхальт, Қуйи Саксония, Шимолий Рейн-Вестфалия ва Баден-Вюртемберг федерал ерларининг айрим ҳудудларида боғлар ва спорт майдончаларини суғориш 50 минг евро жарима таҳдиди остида тақиқланган.  Чеклов ер ости сувлари билан кундалик суғоришга ҳам тегишли.

Exit mobile version