Ушбу мақомга республикада биринчи бўлиб эришган олима Насиба Қаюмова асли Китоб туманидан. 1990-1997 йилларда Қарши шаҳридаги 4-мактабда математика ва информатика фани ўқитувчиси, 1997-2009 йилларда Қарши давлат университети ўқитувчиси бўлиб ишлаган.
Қашқадарёга оид
2009-2014 йилларда Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалида кафедра мудири, 2014-2016 йилларда ахборот-таълим технологиялари кафедраси доценти, 2016-2019 йилларда Қарши давлат университети амалий математика ва информатика кафедраси катта ўқитувчиси, 2019-2021 йилларда Қарши давлат университети информатика ўқитиш методикаси кафедраси доценти лавозимида ишлаган, 2021 йилдан Қарши давлат университетининг алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари кафедраси мудири.
Насиба Қаюмова 2008 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида номзодлик ишини ҳимоя қилган. 120 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан, 2 дарслик, 4 ўқув қўлланма, 2 та монография, 10 услубий қўлланма, 8 та электрон таълим ресурсларига эгалик гувоҳномаси, мобиль иловалар, 30 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи саналади. 2022 йилда «Электрон таълим муҳитида бўлажак информатика ўқитувчиларини интегратив ёндашув асосида тайёрлаш методикасини такомиллаштириш» мавзусида фан докторлиги илмий ишини ҳимоя қилган. Электрон таълим назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича республикада биринчи фан доктори ҳисобланади.