Қашқадарё газетаси Олам Электр энергияси ёрдамида ҳатто гипертовушли нишонни тўздирадиган янги қурол синовдан ўтказилади
Олам

Электр энергияси ёрдамида ҳатто гипертовушли нишонни тўздирадиган янги қурол синовдан ўтказилади

Япония мудофаа вазирлиги яқин вақтда, ишлаб чиқарувчиларининг тасдиқлашича, гипертовушли жанговар блокларни уриб тушириши мумкин бўлган электромагнит рельсли замбаракнинг тўлиқ миқёсли прототипи синовини ўтказишни режалаштираяпти. Бу ҳақда Yomiuri газетаси маълум қилган.

Мутахассисларнинг тушунтиришича, рельсли замбарак янги қурол бўлиб, портловчи модда ва порохсиз, электр энергияси ёрдамида аслаҳаларни катта тезликда тўздириб юбориши мумкин. Тезлигидан ташқари, бундай қурол кенг диапозон ва юқори аниқликка эга. Шунинг учун ундан ҳаводаги исталган нишон, жумладан, гипертовушли блокларни йўқ қилишда фойдаланса бўлади.

Электромагнит рельсли замбараклар Aegis кўп мақсадли кузатув ва нишонга олиш тизимига эга кемаларга ўрнатилиши кутилмоқда.

Exit mobile version