Қашқадарё газетаси Олам Энди муҳожирлар доимий яшаш ҳуқуқини автоматик тарзда олмайди
Олам

Энди муҳожирлар доимий яшаш ҳуқуқини автоматик тарзда олмайди

Буюк Британия қочқин мақомини вақтинчалик қилади ва доимий яшаш ҳуқуқи учун кутиш муддатини 20 йилгача узайтиради. Бу ҳақда Independent нашри хабар тарқатган.

Қайд этилишича, қироллик ички ишлар вазири Шабана Маҳмуд муҳожирларга бошпана бериш тизимида «назорат ва адолатни тиклаш»га қаратилган қонунчилик бўйича ўзгаришларни тақдим этган.

Бу ўзгаришлар муҳожирларга оид қоидалар учун охирги ўн йилликдаги энг каттаси бўлади ва мамлакатда қочқин мақомини қайта кўриб чиқишни назарда тутади, дея таъкидлаган вазир. 

Унга кўра, энди муҳожирлар доимий яшаш ҳуқуқини автоматик тарзда олмайди. Мақом вақтинчалик бўлади ва уни ҳар икки ярим йилда чўздириш керак.

Буюк Британия ўтган йили хорижликлардан бошпана тақдим этиш сўровига оид 108 мингта мурожаат олган.

Exit mobile version