Қашқадарё газетаси Олам Эркак алимент тўлашдан қочиш учун ДНК тести натижаларини сохталаштирди
Олам

Эркак алимент тўлашдан қочиш учун ДНК тести натижаларини сохталаштирди

Буюк британиялик Челси Миллер унинг Шелдон исмли фуқаролик эри 125 минг доллардан ортиқроқ алимент пулини тўлашдан қочиш учун лаборатория ходими ёрдами билан оталикни аниқлаш бўйича тестни сохталаштирганини исботлай олди, деб ёзади Oddity Central манбаси.

Келишмовчилик жуфтликнинг ўғли Луи туғилганидан атиги уч кун ўтиб, улар ажрашганидан сўнг авж олган. Кейинроқ Шелдон боланинг отаси эканлигини инкор қилиб, ДНК тести ўтказишни талаб қила бошлаган. Оталикни аниқлаш бўйича текширув манфий натижа кўрсатгани эса аёл учун қаттиқ руҳий зарба бўлган.  Бу судда инкор этиб бўлмас исбот саналади, лекин Челси Миллер ортга чекинмаган. У собиқ фуқаролик эрининг онаси Кэтига мурожаат қилиб, уни мустақил лаборатория текшируви ўтказиш учун ДНК намунаси топширишга кўндирган. Шундай қилиб, Луи Кэтининг набираси ва билвосита Шелдонинг ўғли эканлиги тасдиқланган.

Янги тест отанинг режаларини барбод қилиб, у натижаларни сохталаштиришга келишганини тан олган. Дастлабки ДНК текширувини ўтказган лабораториянинг 38 ёшли Роберт исмли ходими эса тест натижасини ўзгартириш учун ўз биоматериалидан фойдалангани аниқланган.

Шелдон ҳам, Роберт ҳам ўзларига қўйилган фирибгарлик айбловини тан олган ҳамда мос равишда 50 ва 33 ҳафталик қамоқ жазосига тортилган.

Exit mobile version