Қашқадарё газетаси Жамият Юксак мукофотлар муборак!
Жамият

Юксак мукофотлар муборак!

Президентнинг «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди. Унга кўра, мамлакатимизда мўътабар аёл зотига муносиб эҳтиром кўрсатиш, хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, шунингдек, ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, юқори касбий малакаси ва маҳорати билан юртимиздаги туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида алоҳида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётгани учун мукофотланган опа-сингилларимиз орасида Қашқадарёдан қуйидагилар бор:

«Дўстлик» ордени билан

Элбоева Клара Чўлиевна – Нишон туманидаги «Нишон қоракўлчилик» масъулияти чекланган жамияти бош чўпони

Юлдашова Меҳри Артиқовна – Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи

«Шуҳрат» медали билан

Йўлдашева Маҳлиё Норпўлатовна – Ғузор туманидаги ҳунарманд-тикувчи

Қораева Дилнавоз Кумаковна – Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг етакчи муҳандис-технологи

Exit mobile version